Диққат эълон

“SAMARKAND-PARRANDA” AJ QK

акциядорлари диққатига!

          “SAMARKAND-PARRANDA” AJ QKси сизга маълум қиладики, акциядорларнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 30 июн куни соат 17-00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 16-00 дан бошланади.

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Янгиарик қишлоғи.                                                          samparranda@umail.uz                                             

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  2. Жамият бошқарув раисининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
  3. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан “KOMIL-ISHONCH” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.
  5. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2020 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2021 йил учун “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.
  8. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10.Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини 1 (бир) йил муддатга узайтириш.

11.Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “SAMARKAND-PARRANDA” QKси янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

  1. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан 2020 йил давомида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилган битимларни маъқуллаш.
  3. 2021 йил якунлари буйича ауди­торлик текшируви ўтказиш учун ауди­торлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақ миқдори чегарасини белгилаш.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 24 июн ҳолатига шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар Умумий йигилишига тааллуқли бўлган қўшимча маълумот ва материаллар билан  “SAMARKAND-PARRANDA” AJ QKсида танишишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг samparranda@umaill.uz; электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.

 Маълумот учун телефонлар: + 998 (90) 224-10-45

                                                                                                     Жамият Кузатув кенгаши.