Танлов

Акциядорлик жамияти шаклидаги “SAMARKAND-PARRANDA” ҚК

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Акциядорлик жамияти шаклидаги «SAMARKAND-PARRANDA» ҚКнинг 2017 йил молиявий ҳисоботини Миллий аудит стандартлари ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича ўтказиладиган танловларга таклифлар қабул қилинади.

Танлов комиссияси номи ва жойлашган жойи:

  • Акциядорлик жамияти шаклидаги «SAMARKAND-PARRANDA» ҚК Кузатув кенгаши,  Самарканд вилояти, Самарканд тумани, Янгиарик қишлоғи. samparranda@umail.uz.

Танлов учун таклифларни тақдим қилиш жойи ва муддатлари:

  • 2017 йил молиявий ҳисоботини Миллий аудит стандартлари ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текширувидан ўтказиш учун таклифларАкциядорлик жамияти шаклидаги «SAMARKAND-PARRANDA» ҚКга 02.02.2018 йилгача тақдим қилиниши лозим.

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

— танловда қатнашиш бўйича таклиф, аудитор текширувидан ўтказиш хизмати нархи кўрсатилган ҳолда;

-аудитор фаолиятини юритиши бўйича лицензия нусхаси;

-ташкилот ҳақида маълумотлар (умумий маълумотлар, тарихи, боғланиш маълумотлари);

-ташкилотнинг йирик мижозлари рўйхати ва тажрибаси бўйича маълумотлар;

-адиторнинг квалификация сертификати ва бошқа ҳалқаро сертификатлари нусхалари;

-“Аудит бўйича ХАС” (МСА) сертификатига эга бўлиш.

-суғурта полиси нусхаси;

-аудит текшируви ўтказиш методикаси ва аудиторлик хисоботи андазаси;

-бошқа хужжатлар.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар:

Мурожат учун тел: (90)224-23-28, (98) 273-16-46.

Жамиятнинг электрон почта манзилиЕ-mail: samparranda@umail.uz.

Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.samparranda.uz.

22.01.2018й