Йигилиш кун тартиби 2019

“SAMARKAND-PARRANDA” AJ QK
акциядорлари диққатига!

                “SAMARKAND-PARRANDA” AJ QKси акциядорларнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 29 июн куни соат 17-00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 16-00 дан бошланади.

                Манзил: Самарканд вилояти, Самарканд тумани, Янгиарик қишлоғи. samparranda@umail.uz

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2018 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  2. Жамият бошқарув раисининг 2018 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
  3. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан “KOMIL-ISHONCH” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.
  5. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2018 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  8. Жамиятнинг 2019 йил учун “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.
  9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини 1 (бир) йил муддатга узайтириш.
  12. “SAMARKAND-PARRANDA” AJ QKси айланма маблағларини тўлдириш мақсадида хизмат кўрсатувчи банкдан 1000,0 млн. сўм микдорида кредит олиш учун тузиладиган йирик битимни кўриб чиқиш.
  13. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  14. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “SAMARKAND-PARRANDA” QKси Уставига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳамда янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
  15. 2019 йил якунлари буйича ауди­торлик текшируви ўтказиш учун ауди­торлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.
  16. Хўжаликнинг барча ишчи-ходимларига тушлик иссиқ-овқат ташкил этиш, уларга ҳар ойда бепул 30 донадан тухум, шунингдек қурилиш бригадаси, озуқа ва товуқ сўйиш цехи ишчиларининг оғир ва зарарли  меҳнатларини инобатга олиб уларни ҳар куни белгиланган тартибда 0,5 литр сут ёки уни урнига 2 донадан 4 донагача тухум билан таъминлаш тўғрисида.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 25 июн ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар Умумий йигилишига тааллуқли бўлган қўшимча маълумот ва материаллар билан  “SAMARKAND-PARRANDA” AJ QKсида танишишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг samparranda@maill.uz; электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.

                Маълумот учун телефонлар: + 998 (90) 224-23-28, + 998 (98) 273-16-46.

 

                                                                                                    Жамият Кузатув кенгаши.

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.