SAMARKAND-PARRANDA» АЖ ҚК ИЖРО ОРГАНИ РАХБАРИ ЛАВОЗИМИГА КОНКУРС ЎТКАЗИШ

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонига асосан, «SAMARKAND-PARRANDA» АЖ ҚК Ижроия органи раҳбари лавозимига номзодларни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Акциядорлар, хорижий менежерлар, талабгорлар, вазирлик ва идоралар, қонунчиликка мувофиқ Жамият ижроия органи раҳбари учун номзодлар кўрсатиш ваколатига эга шахслар ўзларининг Номзодлари бўйича таклифларни 2016 йил 28 январда тасдиқланган «SAMARKAND-PARRANDA» АЖ ҚК ижро органи рахбари лавозимига номзодларни танлаш Регламенти”га мувофиқ, 2017 йил 9 июнга қадар акциядорлик жамиятининг танлов комиссиясига тақдим этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш тартиби ва шартлари ҳамда тақдим этиши шарт бўлган маълумотлар рўйхати «SAMARKAND-PARRANDA» АЖ ҚК ижро органи раҳбари лавозимига номзодларни танлаш Регламенти”да белгиланган.

«SAMARKAND-PARRANDA» АЖ ҚКнинг танлов комиссияси.

Тўлиқ почта манзили:

Самарканд вилояти, Самарканд тумани, Янгиарик қишлоғи.

Телефон:+998 (90) 224-23-28, +998 (98) 273-16-46.

Электрон почта манзили:samparranda@umail.uz

«SAMARKAND-PARRANDA» АЖ ҚКнинг танлов комиссияси.