Акциядорлари диққатига

“SAMARKAND-PARRANDA” AJ QK

акциядорлари диққатига!

“SAMARKAND-PARRANDA” AJ QKси сизга маълум киладики, акциядорларнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 24 июн куни соат 17-00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 16-00 дан бошланади.

Манзил: Самарканд вилояти, Самарканд тумани, Янгиарик қишлоғи.                                                          samparranda@umail.uz                                              

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2016 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
  2. Жамият бошқарув раисининг 2016 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
  3. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан “KOMIL-ISHONCH” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.
  5. Жамиятнинг 2016 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2016 йил фаолияти учун моддий рағбатлантириш миқдорини тасдиқлаш, акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2017 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  10. Жамият бошқарув аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномани амал қилиш муддатини тухтатиш ёки бир йилга узайтириш.
  12. Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Самарқанд вилояти бўлимидан йиллик 12 фоизгача устама ҳақ эвазига бир йил муддатга 3000,0 млд сўм микдорида кредит олиш учун тузиладиган йирик битимни кўриб чиқиш.
  13. Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Самарқанд вилояти бўлимидан йиллик 8 фоиздан 11 фоизгача устама ҳақ эвазига уч йил муддатга 1,5 млн. АКШ доллари микдорида кредит олиш учун тузиладиган йирик битимни кўриб чиқиш.

14.Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

  1. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан 2016 йил давомида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилган битимларни маъқуллаш.
  2. 2017 йил якунлари буйича ауди­торлик текшируви утказиш учун ауди­торлик ташкилотини тасдиклаш ва унинг хизматига туланадиган хак микдори чегарасини белгилаш.
  3. Хўжаликнинг барча ишчи-ходимларига тушлик иссиқ-овқат ташкил этиш, уларга ҳар ойда бепул 30 донадан тухум, шунингдек қурилиш бригадаси, озуқа цехи ва гофроблок ишлаб чиқариш ишчиларининг оғир ва зарарли меҳнатларини инобатга олиб уларни ҳар куни белгиланган тартибда 0,5 литр сут ёки уни урнига 2 донадан 4 донагача тухум билан таъминлаш тўғрисида.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 20 июн ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар Умумий йигилишига тааллуқли бўлган қўшимча маълумот ва материаллар билан  “SAMARKAND-PARRANDA” AJ QKсида танишишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг samparranda@maill.uz; электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.

 

Маълумот учун телефонлар: + 998 (90) 224-23-28, + 998 (98) 273-16-46.

 

                                                                                                    Жамият Кузатув кенгаши.